14.6 C
Узбекистан
Среда, 23 октября, 2024

Ўзбекистонда сувни тежайдиган суғориш технологиялари лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда  “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

  • сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;
  • Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;
  • Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман кенгашларига ҳисобот бериб боради;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

2024 йилдан:

  • сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;
  • сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий сайловлар: ижтимоий соҳада ким нима ваъда бермоқда?

2024-йилнинг октабр ойида Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим ҳодиса юз бериши кутилмоқда - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга...

Больше похожих статей

×