- Advertisement -
30-ноябрь куни Ер юзида 5 балл қувватга эга кучли магнит бўрони содир бўлган эди. Айнан шу аномалия 1-декабрь, жума куни ҳам такрорланди.
Қуёш чақнашларидан кейин Ерда магнит бўронлари пайдо бўлади — сайёранинг геомагнит майдонида бузилишлар содир бўлади.
Бу пайтда нафақат технология, балки инсонларнинг саломатлиги ҳам хавф остида бўлади. Мутахассисларнинг кузатишларига кўра, бундай вақтда одамларда юрак-қон томир тизими фаолиятида узилишлар ва уйқу бузилиши мумкин. Магнит бўронлари эрта туғилишни қўзғатиши мумкин деган фикр бор.
Портал маълумотларига кўра, олимлар декабрь ойида яна бир қанча геомагнит бузилишларни башорат қилган.
- 5, 19 ва 22 декабрь кунлари кучли магнит бўронлари кутилмоқда.
- 4, 6, 7, 12, 18, 23 ва 24 декабрь кунлари магнит бузилишлар мумкин.