2023 йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унга кўра, светофорлар 21 октябрдан бошланган Тошкент шаҳрида пиёдалар учун хавфсиз йўл инфратузилмасини яратиш бўйича “Зарбдор икки ойлик” тадбири доирасида ўрнатилади.
Тадбир давомида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва кунлик таҳлилини юритиш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида “Тезкор штаб” фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида алоҳида 12 та мобил бригада ташкил қилиниб, жами 146 нафар ходим ва ишчи-хизматчилар жалб этилган.
Тадбир бошидан 31 октябрь кунига қадар 10644 нафар қоидабузар пиёда аниқланди, уларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилган.
1 422 нафар ҳайдовчига нисбатан эса пиёдаларга йўл бермагани учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.