- Advertisement -
“Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Дастур доирасида:
— 2023/2024-ўқув йилдан бошлаб ҳар йили 500 минг янги қувватларни ташкил этиб бориш;
— ўқув ўринлари сонини 7,5 миллионгача етказиш;
— 100 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларини тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш;
— 2,5 миллион ўқувчи ўрнига эга мактаблар қуришга 8 миллиард доллар ажратиш режалаштирилмоқда.