19.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Танловсиз ишга қабул қилиш билан боғлиқ 57 та буйруқ бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хизматига ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим малакали, ўз соҳаси бўйича етарли билимга эга бўлиши керак.

Шунинг учун ҳам ишга қабул қилишда очиқ танловлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Бу таниш-билишчилик ёки коррупция каби илгари кўп учраган иллатларга барҳам беришга қаратилган.

Аммо қўйилаётган янги талабларга кўника олмаётган айрим шахслар ишга қабул қилишда ҳамон эски «услуб»дан воз кеча олмаётган ҳолатлар учраб турибди.

Бу Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчиларини ишга қабул қилиш, ишлаётган ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишларда аён бўлди.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокированинг маълум қилишича, ҳудудий филиалларда ўтказилган ўрганишлар давомида кўплаб қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Қонунга зид бўлган 296 ҳолатни бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чора кўриш мақсадида давлат органлари раҳбарларига 166 та тақдимнома киритилди.

Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларига давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида жами 150 та ёзма огоҳлантириш хати юборилди.

Агентлик филиаллари томонидан қўлланилган таъсир чораларини кўриб чиқиш натижалари бўйича 8 та ҳолатда давлат фуқаролик хизматчиларига берилиши лозим бўлган ҳар ойлик устама ва хизмат сафари маблағларини тўлаш тўғрисида буйруқ қабул қилинган ва 15,5 миллион сўм устамалар тўланишига эришилган.

Танлов ўтказиш тартиби бузилган 42 ҳолатда танлов натижаси тўлиқ ва 2 ҳолатда қисман бекор қилиниб, такроран ўтказилди.

Ишга қабул қилишда танлов ўтказилмагани боис 57 та буйруқ бекор қилинди.

Кадрлар бўлинмалари раҳбарлигига агентликнинг ҳудудий филиаллари билан келишмасдан ишга қабул қилиш тўғрисидаги 15 ноқонуний буйруқ бекор қилиниб, ҳудудий филиаллар билан келишилиши таъминланди.

Қонун бузилишига йўл қўйган 43 нафар айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шундан тўрт нафари лавозимидан озод этилди. Беш нафар шахсга нисбатан эса маъмурий жарима жазо чоралари қўлланилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×