24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Юридик марказлар фаолияти янада кенгаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда замон талаби кундан-кунга ўзгариб бормоқда. Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда буджет ташкилотларнинг ҳам фаолиятларини қонун доирасида олиб борилишини таминлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг мисолида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил
29-июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168 сонли Қарорига мувофиқ мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги фикримизнинг яққол исботидир. Бунинг натижасида хизмат кўрсатилаётган ташкилотларнинг юридик аҳамиятга эга ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ташкилотларнинг ходимларини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида тарғибот тадбирларини амалга ошириш, хўжалик шартномаларида тарафларнинг ҳуқуқларининг тенглигини таъминлаш билан бир қаторда шартноманинг қонун ҳужжатлари доирасида тузилаётганлигини аниқлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, судда даъво ва талабнома ишларида ташкилот ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби фаолиятлар амалга оширилмоқда. Бу каби фаолиятлар қисқа муддатда ўз самарасини берганлиги ва жойларда ташкилотларнинг ҳуқуқлари таъминлаб борилаётганлиги сабабли юридик марказлар фаолиятини яна кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18 мартдаги  “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-173-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар жумласига: маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими; қишлоқ хўжалиги бўлими; туризм ва маданий мерос бўлими; спортни ривожлантириш бўлими; оила ва хотин-қизлар бўлими; давлат солиқ инспекцияси; аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази; давлат умумий ўрта таълим мактаблари; давлат мактабгача таълим ташкилотлари; давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари каби ташкилотларнинг келтирилиши барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминланиши ва юридик марказлар фаолиятининг қамровини ошириш бўйича йўл харитаси вазифасини ўтайди.

Б.А.ТЎРАҚУЛОВ
Мирзо Улуғбек туман
Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×