9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Янги энциклопедия яратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жонажон Ўзбекистонимизнинг ОАВ ҳаётида ҳам катта янгиланишлар кетаяпти. Янги Ўзбекистонимизнинг равнақига матбуотнинг қайси туридан қатъий назар, ҳар бир қаламкаш ўз айтар сўзи, мулоҳазаси,интилиши билан ҳисса қўшишни истайди. Журналистларнинг бутунлай, янги 21 асрдаги авлоди шаклланаяпти.Табиийки,бугун Ўзбекистон ОАВсининг энциклопедиясини яратишга ниҳоятда катта эҳтёж туғилмоқда.

   Миллий матбуот марказида ушбу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Уни Республика журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров очар экан, йиғилганлардан ўз мулоҳазаларини билдиришни сўради. Анжуман бироз ноанънавий, фикр мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. ЖОКУ ректори, халқаро пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев. бу энциклопедияга эҳтиёж ва зарурат катта эканлиги айтиб, ўз мулоҳазаларини билдирди. Кўп йиллик журналистларни тайёрлаш тажрибасига эга ёши улуғ мураббийлар,Файзулла Мўминов,  Мухтор Худойқулов ,Юсуфжон Ҳамдамовлар эса энциклопедия тарихий даврларга бўлинган, жаҳон энциклопедияларига тенглаша оладиган,матбуотнинг барча-радио, телевидение, босма ншрлар, интернет журналистика, барчасини қамраб олиши ва ўта мукаммал бўлишини таъкидлашди.Таниқли журнлистлар Тўлқин эшбек, Абдурасул Жумқулов, Карим Баҳриев, Дилмурод Қирғизбоев, Пирхан Алланазарова энциклопедия алфавит  асосидаи, мавзу қамрови эса кенг бўлиши, ҳудудлардги нашрлар, тарихнинг барча жанрларини акс эттиришини таъкидлади.Яна бир ҳамкасбимиз эса, тарихнинг оғир даврлари, иккинчи жаҳон уруши даври журналистикаси, яқин тарихдаги аччиқ ва аламли Гдлян а Иванов даврида рўй берган хунрезликлар,ўша пайтдаги хўрланган  журналистлар фаолиятини очиб бериш ва уни тўпламга киритиш тўғрисида гапирса, “Рост 24” сайти бош муҳаррири Анора Содиқова, мустақилликдан кейинги даврда маддоҳбозликка айланган матбуотимизни ёритиб жамлашда холис ёндашишни таъкидлаб, фикр билдирилди. Ниҳоят, ушма раиси Олимжон Ўсаров ушбу масалага маъсул ишчи гуруҳ йил якунига қадар энциклопедияни ёзиб тугатиш ва уни жамоатчилика тақдим этишни таклиф этди.

   Қизғин мунозараларга бой йиғилиш барча қалам аҳлининг бу катта эзгу ишга бефарқ эмаслиги ,ҳар бир қаламкаш унга ўз ҳиссини қўшиш ниятида эканини билдирди.Тадбир сўнггида таниқли журналистлар Карим Баҳриев ва Дилмуро  Қирғизбоевларга табаррук 60 ёшга тўлишлари муносабати билан тўн ёпилди, улар ҳам бу ҳурмат эҳтиромдан хураснд бўлишиб, ўзларининг қалб изҳорларини баён этдилар.

   Хуллас,бу йиғилиш шунчаки тадбир бўлмади.Бутун бошли суверен Ўзбекистонииз тарихий матбуоти солномаси яратиляпти.Унга ҳиса қўшмоқчи бўлаётган блогер, газета ходими ,телерадио  журналистлари, олимларимиз, биз сизларга омад тилаймиз.Ўзбекистоннинг чарчамас жонкуярлари.                                                                                                         Ўлжабой Қаршиев,
Амалия Солиева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×