10.3 C
Узбекистан
Среда, 1 декабря, 2021

Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,550участниковПодписаться

Мусобақада 150 дан ортиқ делегациядан 350 нафаргача спортчилар иштирок этадилар.Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров бу ҳақида шундай деди: «Давлатимиз раҳбарининг шахсан спортни ривожлантиришга қаратаётган эътиборлари нафақат олимпиадачиларимиз ва паралимпиячиларимизнинг ажойиб ютуқларини белгилабгина қолмай, балки Ўзбекистонда янги спорт даврининг бошланишининг далолати бўлди.

Бутун дунё пандемия оқибатларини бошдан кечиришда давом этмоқда: бўш ўриндиқлар билан ўтадиган мусобақалар янги воқеликнинг белгисига айланди десак муболаға бўлмайди, шунинг учун мухлислар иштирокида жаҳон чемпионатини ўтказиш истаги — чиндан ҳам дадил ва жиддий қадамдир. Ишончим комилки, мусобақа ташкилотчилари барча эҳтиёт чораларини кўришади ва Тошкентдаги жаҳон чемпионати чиндан ҳам ҳақиқий спорт байрамига айланади».

Жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ва аёллар учун мусобақада қуйидаги тоифалар тақдим қилинган:

“Бодибилдинг” – мускулларнинг энг катта ҳажмига эга спортчилар беллашадиган мусобақанинг энг машҳур тоифаси;

“Атлет-физик” – бу тоифада спортчилар ўзининг машғулотлари, овқатланиш ва турмуш тарзини идеал жисмоний ҳолатига эришиш учун тузадилар;

“Фитнес-физик” – бу тоифада қадди-қомат, эластиклик, нафислик, техника ва эстетика баҳоланади, бундан ташқари акробатика элементлари ҳам ҳисобга олинади;

“Модель-физик” – бу тоифада спортчилар мақбул мушаклар массасига эга келишган тана тузилишларини намойиш қилишлари керак;

“Спорт-физик” – бу тоифада тананинг вазни, тузулиши ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинади.

WBPF президенти Датук Пол Чуа: “Жаҳон чемпионати узоқ танаффусдан сўнг ўтказилмоқда – биз бутун дунёдаги пандемия туфайли 2020 йилги мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Бу борада биз ўзбекистонлик ҳамкорларимиз мусобақани кенг-кўламда ўтказиш ниятида эканликладан жуда илҳомланиб, фахрланмоқдамиз. Ишонч билан айта оламанки, бўлажак мусобақа мисли кўрилмаган даражада ташкил этилади: бир неча ҳафта олдин WBPF вакиллари бўлажак мусобақалар объектларига инспекция ташрифи билан қадам ранжида этишди ва унинг кўламидан бошлари осмонга етди. Мен ҳамма нарсани Тошкентда ўз кўзларим билан кўришни орзиқиб кутмоқдаман”.

Кенг кўламли тадбирни ўтказиб юборманг ва энг яхши жойлар учун чипталарни харид қилинг: bit.ly/3ixe43l

Шунингдек, мусобақа YouTube каналида ҳам жонли эфирда узатилади: youtube.com/user/PROFORM86

Instagram: @12.world.bodybuilding.uz

Telegram: t.me/worldbodybuildinguz

Facebook: fb.com/12.world.bodybuilding.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2021 йил ноябрь ойида кутилаётган ўзгаришлар

Кўчма савдо соддалаштирилади Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини «K–SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда рўйхатдан...

Больше похожих статей

Рус