15.5 C
Узбекистан
Понедельник, 7 октября, 2024

Почта ва куръерлик жўнатмалари, даврий матбуот нашрлари ва бошқа жўнатмаларни етказиш учун 240 та электроскутер сотиб олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

 “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаи этиб, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 100,0 млрд.сўм миқдордаги оддий акцияларини қўшимча чиқариш белгиланган.

 Ҳозирги кунга қадар, тижорат банклардан кредит ва лизинг маблағларини жалб этган ҳолда почта ва куръерлик жўнатмаларни, даврий матбуот нашрларни ва бошқа жўнатмаларни марказдаги почта саралаш бўлимидан олиб, олувчиларга етказиб бериш (бунда алоқа бўлимлари почта жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланмайди) амалиётини жорий этиш мақсадида 240 та электроскутер сотиб олинди ва иш жойларига берилди. Почта алмашинувларини амалга оширишда фойдаланилаётган автотранспортлар сони эса 388тага етди.

“Гибрид почта” хизматидан фойдаланиш бўйича 50дан ортиқ ташкилотлар билан шартномалар тузилди. Шунингдек, ушбу хизматни ривожлантириш ва иш унумдорлигини ошириш ҳамда почта жўнатмаларига ишлов бериш жараёнида қўл меҳнатини қисқартириш мақсадида, 2та “Neopost” автомат конвертлаш ускунаси харид қилиниб, Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишлатилмоқда.

 Мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиши учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи 30 та автоматлаштирилган комплекслар (почтаматлар) сотиб олинди, ҳамда Тошкент шаҳридаги 13 та почтамат почта алоқаси объектларига ва аҳоли гавжум ҳудудларга, 17 та почтамат Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Нукус, Навоий, Самарқанд, Наманган, Фарғона (3 та), Қарши, Сурхондарё, Тошкент вилояти (3 та) ва Урганч шаҳрига ўрнатилди. Бугунги кунда, уларни тармоққа улаш ва ахборот тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×