23.7 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Энди пойтахт бозорларидаги гўшт ва мева савзавот маҳсулотларининг нархи кунлик назоратга олинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров иштирокида ўтган очиқ давра суҳбатида сўз борди, дея хабар беради  вазирлик Ахборот хизмати.

Ички ва ташқи бозорни мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда энг асосий муаммо — бу ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида онлайн маълумот алмашувининг мавжуд эмаслигида.

Берилган таклифлардан келиб чиқиб бир ой ичида Тошкент шаҳридаги “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” ҳамда “Эски Жува деҳқон бозори” акциядорлик жамиятларида тажриба тариқасида бозор ҳудудига кунлик кириб келган мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари тури, миқдори, уларнинг энг қуйи ва юқори нархи, қайси ҳудуддан олиб келинганини ўз ичига олган дастурий таъминот ишлаб чиқилиши белгиланди.

Шунингдек, тадбирда пиёзнинг нархи тушиб кетиши сабабли, юзага келаётган муаммолар ҳам муҳокама этилди.

Сўнги 3 йилда пиёз экспорти ҳажми 7,6 баробарга ошиб, 2012 йилдаги — 28,6 минг тоннадан, 2020 йилда 216,2 минг тоннага етган.

Лекин шунга қарамай, пиёз экспорти уни ишлаб чиқариш хажмига нисбатан пастлигича қолмоқда, жумладан, 2020 йилда қилинган экспорт, етиштирилган пиёзга нисбатан 17,2 фоизни ташкил қилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади

"Тошкент" халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда...

Больше похожих статей

×