11.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 29 сентября, 2024

Паспорт масаласи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлигига айрим фуқаролар мурожаат қилиб, уларга чет мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан 18 ёшга тўлмаган шахсни ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги сабабли уни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида огоҳлантиришлар келиб тушаётганлигини билдирмоқдалар, дея хабар қилади Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Мазкур масала вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, қуйидагилар тушунтирилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ, мазкур кодекснинг 223-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларида ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.

Худди шундай, ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Шунга кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт ёки яшаш гувоҳномасини (Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс) ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×