Бугун, 27 май куни, Қашқадарё вилоят судида EFFEСT.UZ веб-сайти мухбирлари Ҳ. Аҳмедов, А. Нуримбетов ва Э. Таджибаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Н. Абдуллаев раислигида кўрилмоқда.
Судланувчилар Ҳ. Аҳмедов Жиноят Кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш), А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) ва Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 31 май куни ўтказилиши белгиланди.