— Пойтахтни сув билан таъминловчи катта ҳажмдаги сув қувурларида таъмирлаш ва янгилаш ишлари амалга оширилмоқда. Махсус гуруҳлар шаҳарнинг бир-бирига боғлиқ бир неча жойларида туну-кун тинимсиз ишламоқда. Ишни тезроқ якунлаб, аҳолини сув билан таъминлаш ниятимиз, — деб ёзади «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати.

2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида ҳар йилгига нисбатан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёпқичлар ва ёнғин хавфсизлиги техникалари учун хизмат қилувчи махсус жўмраклар ва бошқа воситаларнинг янгиланиши билан бирга эскирган йирик ҳажмдаги сув қувурлари ҳам алмаштирилмоқда.


Бу таъмирлаш ишлари аввалдан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳам олдиндан огоҳлантирилган. Аҳоли пунктларига махсус техникаларда сув етказилмоқда.