23.6 C
Узбекистан
Суббота, 11 мая, 2024

Ўн йилга озодликдан маҳрум этилган собиқ ИИВ ходими қайта ишга тикланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

Тан олиш керак, жамиятимизда “барибир ҳеч нарса ўзгармайди, ҳақиқат йўқ”, -деган фикр йўқ эмас. Боиси, ўтган 10 йиллар давомида шундай фикрнинг пайдо бўлишига тизимлардаги айрим нопок мансабдорларнинг хатти-ҳаракатлари, аниқроғи, харакатсизлиги замин яратди. Йиллаб ҳақиқат излаган, идорама-идора юравериб “калишини йиртган”, тақдири “синган” фуқароларимиз қанча.

Бугун бу фикрни ўзгартиришга давлат томонидан катта қадам ташланган.

Ҳудудларда ўтаётган оммавий қабуллар бунга мисол.

Хоразм вилоятида ҳам фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини жойида ўрганиш учун Президент Администрацияси, Президент халқ қабулхоналари, республика суд-ҳуқуқ идоралари раҳбар ходимлари иштирокида уч кун давомида оммавий қабуллар ўтказилди.

Айтиш керак, умид билан келган фуқароларнинг аксариятининг муаммолари шу ерда ечим топди.

Кўшкўпир туманинг “Хадра” қишлоғида яшовчи Ҳайитбой Ражабов 2011-2019 йилларда “Санжарбек Зафарбек” фермер хўжалигини бошқарган. Ўз вақтида суғурта бадалларини амалга ошириб келган. Унинг айтишича 2018 йилда  сувсизлик муаммосидан фермер катта талофат кўргач суғурта компаниясига мурожаат қилади. Аммо тўланиши зарур бўлган маблағни ўз вақтида ола олмагани фермерни қарздорлик ботқоғига ботирган. Хайитбой Ражабов ниҳоят оммавий қабулда судлар кўмаги билан нажот топди. Яьни 82 млн сўм маблағ эндиликда собиқ фермер фойдасига ундирилиб бериладиган бўлди.

Туманнинг “Янгилик” маҳалласи фуқароси Ихтиёр Раҳимов оммавий қабулда ички ишлар вазири ўринбосарига 1 йилдан бери оломаётган 6 ойлик  иш хақини ундириш масаласида мурожаат қилди. Муаммо қабул тугамасдан  ҳал бўлди.

 Бош прокурор ўринбосарига юзланган шовотлик Муяссар Обидхўжаева чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари. 110 бош наслдор қорамоли бўлган фермер хўжалигининг экин ер майдонларига эҳтиёжи бор эди. Фермер аёлнинг мурожаати жавобсиз қолмади. Унга озука етиштириш учун туман ҳокими қарори билан  50 гектар ер майдони ажратилди.

 Биринчи гуруҳ ногирони Ғанишер Саидов ва унинг турмуш ўртоғи енгил конструкцияли шаҳобча барпо этиш мақсади борлигини билдиришди. Мурожаатчиларнинг нафақат бу масаласи, балки Боғот тумани “Нурафшон” маҳалласидаги коммунал соҳага оид муаммоларини ҳам ҳал этиш учун назоратга олинди.

Жасурбек Ибрагимов Хоразм вилоятида ўтказилган олдинги оммавий қабулда Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига мурожаат қилган эди. 2004 йилдан вилоят ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган юртдошимиз 2010 йилда ички ишлар тизимидан бўшатилган. Ўша пайтда жиноят иши очилиб, озодликдан маҳрум этилган собиқ ходим кун келиб яна хизмат формасини кийишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Бироқ айбсизлигини билгани учун қалбидаги заррача умид сира сўнмади. Жасурбек Ибрагимов 2020 йилда суд ҳукми билан тўла оқланди.

Фарруҳ Аминов олдинги Урганч буюм бозорида бузилишга тушган 80 кв метр бўлган дўкони ўрнига берилган ер майдонига эгалик қилолмасдан оввора эди. Оммавий қабулда тадбиркорга туман ҳокими қарори чиқариб берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш бекор қилинди

Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур...

Больше похожих статей

×