19.7 C
Узбекистан
Суббота, 11 мая, 2024

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя борми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда сўнгги пайтларда хотин-қизлар турли хил тазйиқ ва зўравонликка учраётганлиги ҳолатлари акс этган видеохабарлар  анчагина урчиб қолди.

Бугун Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга оид қонунчиликдаги меъёрлар ҳақида тушунтириш берди.

Савол: Хотин-қизларни ҳимоя қилишга оид қандай қонун ҳужжатлари мавжуд?

Жавоб: Сўнги йилларда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кафолатлашга ҳамда аёллар ва эркакларнинг гендер тенглигини таъминлашга қаратилган бир қатор муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Хусусан:

  • “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун
  • “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун;
  • “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун.

Савол: Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизлар қандай ҳуқуқларга эга?

Жавоб: Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар

тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этишлари мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларариза билан судга мурожаат этганида ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

Савол: Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордери қайси орган томонидан томонидан ва қандай тартибда берилади?

Жавоб: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади.

Ҳимоя ордерини бериш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

  • тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
  • тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
  • давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ва 30 кун муддатгача берилиши лозим.

Савол: Ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун қандай жавобгарлик чоралари бор?

Жавоб: Қонунчиликка кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу қилмишни содир этган шахсларга нисбатан БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (245 минг сўмдан 735 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

      Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизлар давлат томонидан қандай ҳимоя қилинади?

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлар мақсадида Давлат раҳбари томонидан жорий йил 19 май куни “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 29 та намунали марказ ташкил этилганлиги ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, мазкур қарор билан жорий йил 1 июндан бошлаб:

  • ҳимоя ордери нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олиниши;
  • аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаб бериш тартиби ўрнатилади.

Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қандай тартиблар мавжуд?

Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ҳам янги тизим яратилди. Хусусан, ижтимоий ёрдамга ёки тиббий ҳимояга муҳтож бўлган, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳар томонлама ҳимояланиб, ижтимоий қўллаб-қувватлади. Жумладан, ушбу дафтарга  киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўм) миқдорда
6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда кредитлар ажратилади. Бундан ташқари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади.

Шунингдек қонунчиликка кўра, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга БҲМнинг икки бараваридан тўрт бараваригача (490 минг сўмдан 980 минг сўмгача) миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Биринчи ўзбек кинооператорининг асарлари UNESСО рўйхатига киритилди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 7- 8 май кунлари UNESСО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитаси (MOWCAP)нинг...

Больше похожих статей

×