20.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 12 мая, 2024

Алишер Қодиров рус сиёсатчилари орасидаги “кумир”ини маълум қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

“Миллий тикланиш” ДП раиси Алишер Қодиров рус сиёсатчиси ҳамда ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга нисбатан илиқ муносатда эканини маълум қилди. Унинг айтишича, Лавров у “ҳурмат қиладиган шахслардан бири ва аксарият фикрлари тўғри”.

У шунингдек, РФ ТИВ раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтириб, “шу сўзларни бизнинг вазир ҳам (Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов, — таҳр.) Ғарбнинг ёнига Россияни ўзини ҳам қўшиб қўйиб” фойдаланишини маслаҳат беради.

Алишер Қодировнинг келтиришича, Сергей Лавров Россия ва Европа давлатларининг ўзаро муносабати ҳақида қуйидаги фикрларни айтган:

“Биз Ғарб билан дўст бўлишга тайёрмиз, лекин шуни таъкидлайман: фақат асрлар ва минг йиллар давомида мамлакатимиз мавжудлигини ота-боболаримиздан мерос қилиб олган ўз қадр-қимматимизни ҳис қилган ҳолда.

Биз ҳар доим миллий ғурурни сақлаб келмоқдамиз, бу жуда муҳим хусусият, ҳамма миллатларда ҳам бу мавжуд эмас ва бизнинг ватанпарварлигимиз, шу жумладан адолатни ҳимоя қилиш ва заифларга ёрдам беришга тайёрлигимиз жуда муҳим. Булар энг катта инсоний фазилатлар ва кундалик ҳаётда биз улардан фахрланар эканмиз, унда шубҳасиз, халқаро майдондаги позициямизда ҳам буни намоён қилишиз керак”.

Шунингдек, Лавров Россия ҳар бир рус учун қадрли бўлган ўз тарихи ва урф-одатларини эътиборсиз қолдириб, Ғарб билан муносабатларни ривожлантира олмаслигини ҳамда фуқароларнинг фаровонлиги Россия ташқи сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланишини таъкидлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 20 ёшли йигит пиёдани уриб юборган

11 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт...

Больше похожих статей

×