САВОЛ: Президент фармони билан хайит байрамига 4 кун дам олиш куни бўладиган бўляпти. Айтнгчи, хафтада шанба кунлари ҳам ишлайдиган ишхоналарда қандай, уларда шанба куни иш куними ёки дам олиш куними?
ЖАВОБ: Президентнинг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони билан Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди.
Президентнинг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-5110-сонли Қарори билан 13 май – пайшанба куни Рамазон хайити байрами куни сифатида нишонланадиган бўлмоқда.
Мана шу ҳужжатларга кўра дам олинадиган кунлар: пайшанба 13-май – хайит байрами, жума 14-май – фармон билан белгиланган қўшимча дам олиш куни, шанба – 15 май ва якшанба 16 май кунлари барча учун дам олиш куни бўлади. Жами 4 кун дам.
Энди қаранг, бугунги ПФ-6222-сонли Фармоннинг 3-бандига кўра:
2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун, иш хафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланиши белгиланган.
Демак, келаётган 15 май – шанба кунида 5 кунлик иш хафтаси бўйича ишлайдиганлар ҳам, 6 кунлик иш хафтаси бўйича ишлайдиганлар ҳам дам олади. Шанба куни ҳаммага дам.