18.2 C
Узбекистан
Понедельник, 7 октября, 2024

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда эълон қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда  Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.

Жумладан:

🔹бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларнинг мазмуни ва жойлаштириш муддатлари;

🔹расмий веб-сайтларга жойлаштириб бориладиган маълумотларнинг шакллари;

🔹бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиблари

Шу билан бирга қуйидаги маълумотларни жойлаштириш мажбурий қилиб қўйилди:

🔹Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни;

🔹давлат органлари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари ҳам эндиликда ушбу Низом билан тасдиқланган тартиб бўйича ҳар чорак якунларига кўра ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш.

Ушбу ўзгаришлар натижасида давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари шаклланиш йўналишлари ва ушбу маблағларни қандай мақсадларда сарфланаётганлиги бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилинишини таъминлайди.

Давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириб бориши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чиқинди хизматлари тўловларидан 6 ойлик қарздорлиги мавжуд бўлган абонентларга СМС хабарнома юборилган

Ўзбекистонда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг қисқа рақами орқали чиқинди тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлган абонентларга қарздорлик қопланмагунига қадар электр энергияси...

Больше похожих статей

×