Суратларда 6 май куни Наманган вилояти Поп туманида сел келиши туфайли “Поп – Қўшминор 2″ темир йўл бекатлари оралиғида юзага келган ҳолат.
Фарғона водийсини пойтахт ва республиканинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган “аср қурилиши” деб номланган Қамчиқ давонидан ўтувчи темир йўлнинг қурилиб, ишга туширилганига тарихан ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Аслини олганда темир йўллар давомида фойдаланишга мўлжалланиб қурилади.
Битта селга бардош бермаган бу темир йўл учун ҳам бюджетдан миллиардлаб сўмлик маблағ сарфлангани аниқ .
Республика гидрометеорология марказининг хабарига кўра, ёмғирли, жалали кунлар ҳафта давомида сақланиб туради. Бу ердан яна бир сел келмаслигини ҳеч ким кафолатлай олмайди.
Суратдаги ҳолатни кўриб, хулосани ўзингиз қилинг.