34.9 C
Узбекистан
Среда, 14 мая, 2025

500 тага яқин қонунчилик хужжатлари бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни пайтда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани ўтказилмоқда.

 Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида бекор қилинган қонунчилигимизда   ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин ҳужжатлар муҳокама қилинаяпти.

Бугунги кунда миллий қонунчилик тизимида 35 мингдан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари мажуд бўлиб, уларнинг 95 фоиздан ортиқ қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этмоқда.

қонунчиликни сон жиҳатдан тизимлаштириш эндиликда сифат жиҳатдан яхшиланмоқда. Ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлардан қонунчиликни “тозалаш”дан кейин навбат ҳужжатлар мазмунини яхшилашга келди.

Мутассадиларнинг маълум қилишича, бу борада икки йўналишда иш олиб борилиши режалаштирилган:

  1. Консолидация, яъни 120 дан ортиқ давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи 1600 дан зиёд тарқоқ ҳужжатларни бирлаштириш керак.

Чунки бугунги кунда битта вазирликнинг ваколатларини тушуниш учун камида ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ўрганиш ёки қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қиладиган юридик маслаҳат олиш зарур. Ўнлаб турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўрнига, давлат органи фаолиятига оид битта ҳужжатнинг талабларини ва мазмунини тушуниш анча қулай бўлади.

  • Амалдаги ҳуқуқий базани қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштиришдир. Бунинг учун 60 га яқин энг муҳим соҳалар кесимида амалдаги ҳужжатлар тизимлаштирилади. Тизимлаштириш жараёнида ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли муаммоларга олиб келувчи такрорланишлар, зиддиятлар, ҳуқуқий бўшлиқлар ва бошқа камчиликлар бартараф етилади.

Асосийси,  Адлия вазирлиги бу борада масъул ижрочиларга услубий ёрдам кўрсатади, шунингдек, Фармонда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш чораларини кўради.

Журналистларнинг саволларига жавобларда масалага янада кенгроқ ойдинлик киритилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×