Мамлакатимизда шакар маҳсулотининг барчаси республикамизга четдан келтириладиган хом ашё асосида ишлаб чиқарилади.
Шу боис, унинг нархи бу маҳсулотнинг ташқи бозордаги нархига бевосита боғлиқ.
Ўтган йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг январига қадар Халқаро товар биржасида шакарнинг баҳоси 310 АҚШ долларидан 335 АҚШ долларига кўтарилган. Бунинг натижасида, агар декабрь ойида унинг баҳоси сотувда 7025 сўм бўлган бўлса, январга келиб 7921 сўм, бугун эса 8125 сўмни ташкил этмоқда.
БМТнинг Озиқ –овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, бутун дунёда озиқ-овқатлар маҳсулотлари нархларининг ошаётганлигини кузатиш мумкин.
2020 йилнинг мартидан 2021 йилнинг февралигача озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қарийиб 25 фоизга, жумладан, шакарнинг нархи 30 фоизга кўтарилган.