20.5 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Озиқ-овқат маҳсулотлари нега қимматлади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Хўш, масъуллар буни қандай изоҳлади?

1. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шохрух Шарахметов:

-Ўсимлик ёғи нархлари кескин ўсганлиги жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 1 литр ўсимлик ёғи ўртача 18 минг сўмдан, 24 минг сўмгача сотилаётганлиги қайд этилган. Жорий йил ўтган даврида импорт ёғ географияси бўйича 68 фоиз импорт ҳажми Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Натижада, қўшни давлатларда ички бозор ҳимоя қилиниши, экспорт божлари оширилиши бизнинг бозорда нарх ошишига таъсир этган.

Россиядан импорт қилинган 1 тонна ўсимлик ёғи нархи 2020 йилда ўртача 900 долларни ташкил этган бўлса, 2021 йил апрель ойига келиб 1 270 долларни ташкил этди, нархларнинг ўртача ўсиши – 41 фоиз. Бундан ташқари, Халқаро экспертлар баҳосига кўра, бу йили кунгабоқар ҳосили дунёда ўтган йилга нисбатан 9,3 фоизга кам бўлган.

2. “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси бошкаруви раиси ўринбосари Камар Серкаев:

— Ҳозирги кунда республика бўйича 240 та ёғ-мой корхонаси бор. Улардан   94 таси уюшма таркибига киради.

Айни пайтда республикада фаолият кўрсатаётган ёғ-мой корхоналарида 15 минг тонна пахта мойи заҳираси мавжуд бўлиб, булардан омборларда 200 минг тонна пахта чигити сақлананаяпти. Хом ашёни қайта ишлаш натижасида 35минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилади.

Шунингдек, Ёғ-мой корхоналари томонидан 60 турдаги ва 200 дан ортиқ турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Мавжуд корхоналар йилига 460–470 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга. Демак, мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланилса, ички истеъмол бозори мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи билан тўлиқ таъминлаш имкони мавжуд.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хотамбек Шакиров:

— Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан ҳар бир деҳқон бозорида “Демесне Трейд” МЧЖ томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг доимий арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.  Уларда мол гўшти 48000 сўмдан, шакар 7000 сўмдан, ун 4500–6500 сўмдан, ўсимлик ёғи 16000 сўмдан, товуқ гўшти 19000 сўмдан, макарон 6000–8000 сўмдан, тухум 900–950 сўмдан нақд пулга ҳамда тўлов терминаллари орқали сотилмоқда. Жами 12 та деҳқон бозорлари бўйича бир кунда ўртача17-18 тонна шакар, 5–6 тонна ун, 32–35 тонна ўсимлик ёғи,1,3–1,5тонна мол гўшти белгиланган нархларда сотилмоқда.

Бу маълумотлар бугун Электрон оммавий ахборот воситаларининг миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган очиқ мулоқотда берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×