Юнусобод туманида жойлашган Тошкент ботаника боғида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов Юнусободлик ёшлар билан учрашди.
Унда Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 80 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ишга жойлашиш муаммоси билан мурожаат этган 11 нафар йигит –қизнинг 3 нафариники шу ернинг ўзида ҳал бўлди.
Соғлигидан шикоят қилган Нодира Абдурахмоновага туман соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан соғлигини тиклаш учун соҳа мутахассисларининг тегишли тавсияларига асосан дори дармон бепул етказиб бериладиган бўлди.
Тадбирда болалар уйида катта бўлган 3 нафар иқтидорли ёшларга эса солиқ ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан кўмак кўрсатиладиган бўлди.
Ёшлар билан учрашув жараёнида тушган мурожаатларнинг аксарияти ечими муайян вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли уларнинг барчаси бўйича ижрочилар белгиланиб, муаммоларни қисқа вақт ичида сифатли ҳолда бартараф этиш учун ўн кунлик муддат берилиб, мурожаатларнинг ҳар бири бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.