- Advertisement -
Аҳоли даромади ва кўчмас мулк нархларининг бир-бирига номутаносиблиги бўйича рейтингда Ўзбекистон 109 давлат орасида 82 ўринни эгаллаган, деб маълум қилади Numbeo портали. Мамлакатимиз индекси 15,59 (бу кўрсатгич қанчалик паст бўлса, шунча яхши) ни ташкил этди.
Йил бошида Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистондан кейинги, лекин Армения ва Беларусьдан олдинги ўринда жойлашган.
2021 йилнинг 22 апрели ҳолатига Ўзбекистон шаҳар марказида энг арзон уй-жойлар рейтингида 107 та давлат ўртасида 94-ўринни (1 кв.м. учун 1069,53 АҚШ доллари), марказдан ташқарида эса 104-ўринни (1 кв.м. учун 501,80 АҚШ доллари) эгаллаган.