- Advertisement -
Бугун ОАКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги маъсуллари йил бошидан буён фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг қарийиб 70 фоизи газ ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ эканлигини маълум қилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Одилжон Мирзааҳмедов:
- Агентликка 2021 йилнинг 1-чораги мобайнида уй-жой, коммунал ва транспорт хизматлари билан боғлиқ масалалар бўйича истеъмолчилардан жами 4 371 та мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1 599 таси (36,6%) табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, 1451 таси (33,2%) электр энергияси таъминоти, 311 таси (7,1%) ичимлик суви таъминоти, 243 таси (5,6%) ҳаво йўллари ва авиакасса хизмати, 194 таси (4,5%) иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти, 102 таси (2,4%) маиший чиқинди ташиш хизмати, 86 таси (2 %) уй-жой мулкдорлари ширкати, 81 таси (1,9 %) жамоат транспорт хизмати, 78 таси (1,8 %) қурилиш соҳаси ҳамда қолган 192 таси (4,4 %) бошқа соҳалардаги муаммоларни ташкил этади.
Мурожаатларнинг 3 631 таси (83 %) ҳал этилиши натижасида 123,7 минг истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланиб, айнан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида улар фойдасига жами 2,5 млрд.сўмга яқин маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.