- Advertisement -
Тошкент шаҳрида кучайтирилган карантин чекловлари киритилганлигининг дастлабки кунида тиббий ниқобсиз юрган 773 қоидабузар жаримага тортилди. Шунингдек, ўрнатилган чекловлар ҳақида огоҳлантириш юзасидан 818 та ҳолатда баённома тузилган.
Жумладан, ИИВ бу борада огоҳлантириш билан чиқиб, шу кунгача ИИБ ходимлари карантин қоидабузарларига фақат огоҳлантириш бериб келганини, энди эса уларга қонуний ва қатъий чоралар кўрилишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, карантинли шароитда ниқобсиз бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солинади.