17 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган автоблогерга жарима ёзмаган ЙПХ инспектори жазоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати жорий йил 9 март куни Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими Ф. Сайхаматов томонидан автоблогер О. Машрапов бошқарувидаги автомобиль тўхтатилгани, ходим ҳайдовчига қоидабузарлик содир этганлигини айтгани, лекин, ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, хизмат давомида тегишли талабларни бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ф. Сайхаматовга ҳамда қўл остидаги ходимлар устидан кунлик ва идоравий назоратни етарли даражада олиб бормаганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ махсус дивизион командири Ж. Мўминовга «Ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича текширув ўтказилишини, вазиятга ойдинлик киритилиб, хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×