24.9 C
Узбекистан
Суббота, 29 июня, 2024

Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?! — Депутатлар ЛГБТ ғоялари тарғиботига ўз муносабатларини билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шербек Бўронов, Гулбаҳор Сайдғаниева ва Гулруҳ Агзамовалар сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеаларга ўз муносабатларини билдирди. 

“ЛГБТ масаласининг ижтимоий тармоқларга муҳокамага кўтарилиши ҳам уюштирилган воқеага ўхшаяпти. Чунки шу ҳолатдан кейин пойтахтимизда бир гуруҳ ёшларнинг ноқонуний чиқишлари рўй берди. 

Бу ўринда асл режа кимнингдир ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш эмас, балки ҳаётий позицияси, диний тафаккури шаклланиб улгурмаган ёшларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтириш орқали уларни ноқонуний ҳаракатларга ундаш, мамлакатимиздаги ижтимоий барқарорликка путур етказишдан иборат бўлиши мумкин”,
 — деб ёзади Шербек Бўронов.  

Гулбаҳор Сайдғаниева эса сўз эркинлиги халқ таназзулига хизмат қилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

“Сўз айтишнинг масъулияти бор. Сўз эркинлигидан жиддий ижтимоий масалалар, муаммоларни кўтариб чиқиш учун фойдаланилса, халқнинг ҳаёт фаровонлигига хизмат қилувчи масалалар ечими бўйича фикр билдирилса, албатта, жамиятимиз ривожланади. Бироқ кўриб турганимиз ҳолатларда сўз эркинлигини суистеъмол қилиш жамиятда ёмон иллатларнинг урчишига, мувозанат бузилишига, аҳолининг кескин норозиликлари ортишига олиб келади”, — дейди у.  

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси Гулруҳ Агзамова “эркаклик шаънини қадрсизлаётган “йигитлар”имизнинг “хурмача” қилиқлари манқуртликдан ўзга нарса эмас” дея ҳолатга муносабатини билдирган.

“Бесоқолбозларни-ку худо уриб бўлибди, лекин уларнинг тарғиботига, бир жинсли никоҳларни қонунийлаштириш даъватига “лаббай” деб жавоб бериб, уларнинг тарафдори бўлганларни нима жин урди?! Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!”, — ёзмоқда Гулруҳ Агзамова.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади

Президент иштирокидаги йиғилишда бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, оғир...

Больше похожих статей

×