11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Отасининг, эл-юрт дуосини олган ўғил

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Дўстимиз, кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўладиган, саҳоватли инсон Муроджон ака Мақсудов ниҳоятда китобсевар, барча янгиликлардан хабардор инсон. Ҳар бир масала бўйича ўзининг фикрига эга, сўзи билан иши бир кишидир. Вақт-вақти билан Алишер Навоий театри қаршисига жойлашган кабинетларига кириб тураман ва у киши билан суҳбатлашиб, доим бир дунё завқ, яхши кайфиятда қайтаман. Бу гал ҳам шундай бўлди.  Суҳбатлашиб ўтирар эканмиз, кўзим иш столларини устидаги фотосуратга кўзим тушди. Унда марҳум, ёшликдан дўстимиз Бахтиёр Ҳакимов мамлакатимиз таниқли кишилари ўртасида тасвирланган эди. Муроджон аканинг зийрак ва садоқатли ёрдамчилари Севарахон бир пастда менга суратдан нусха олиб бердилар. Суратга қарар эканман, хотиралар мени 50 йил аввалги баҳор – 1971 йил баҳорига олиб кетди…

Мен у пайтда Тошкент вилоят ёшлар иттифоқи қўмитасининг тарғибот ва ташвиқот бўлимида ишлар эдим. Баҳор кунларининг бирида бўлимимизда ёш ва навқирон, доим кўтаринки руҳ билан юрадиган Бахтиёр Ҳакимов иш бошлади. Бизга Омил Исҳоқов, Владислав Ардатов, Аъло Хўжаев, Аъзамхон  Тўрахонов, Маргарита Мирсоатова, Шомил Гатаулин, Шомил Бобоев, Абулазим Йўлдошев ва бошқалар устозлик қилишди.

Баҳтиёр иш жараёнида ниҳоятда ўзини  тиришқоқлиги, фаоллиги, тиниб-тинчимаслигини намоён этди. Раҳбарлар берган топшириқларни доим аъло даражада бажариб, барчани олқишига сазовор бўлар эди. Ёшлар ташкилотида олган тажрибаси унга ҳаётда жуда қўл келди.

Шундан буён 50 йил вақт ўтибди. Ўтган йиллар давомида у Зангиота ва Тошкент туманларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлади. Кейинчалик, у бутун хизмат фаолиятини  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлади: Тошкент туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Яккасарой, Олмазор туман ички ишлар бошқармалари бошлиғи, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси қошидаги бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлади, полковник унвонига, қатор ҳукумат мукофотларига сазовор бўлди. Вақти келиб, республика раҳбарияти уни Олмазор тумани ҳокими лавозимига муносиб деб топди, у киши Олий Мажлис Сенатига аъзо этиб сайланди. Туман ҳокими сифатида ишлар экан, Б.Ҳакимов пойтахтни обод қилиш бўйича қўйилган вазифаларни рисоладагидек бажариб, Эски шаҳарда қатор қурилишларни амалга оширишга бош-қош бўлди, гўзал Тошкентимиз чиройига чирой қўшишга улкан ҳисса қўшди.

Шахсга сиғинишга чек қўйиш, қатағонга учраган минглаб ватандошларимизни оқлаш ишларида жонбозлик кўрсатган Қибрайлик генерал Мурод Шералиевга ёдгорлик очиш тадбирларида Б.Ҳакимов алоҳида фаоллик кўрсатганлигини таъкидлаш лозим.

Баҳтиёр Ҳакимов қаерда ишламасин доим одамларнинг оғирини енгил қилишга интилди, барчага имконияти бўлса ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилди. Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, Баҳтиёр Ҳакимов ўз вақтида “Шайтанат” киносидаги қаҳрамонларнинг бири – милиция полковниги ролини қойилмақом қилиб ўйнаган.

“Шайтанат” киносида бир қаҳрамоннинг – милиция полковниги ролини ўйнаган

Соҳибқирон Амир Темурнинг “Аскарлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур” деган ҳикматли сўзлари Баҳтиёр учун доим  дастуриламал бўлди. Шунинг учун у бир муддат Республика такэвандо федерациясининг ижроия директори сифатида фаол иш олиб борди. Бунда бу борада ҳукуматимиз қўйган вазифаларни оғишмай амалга оширишга, Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги шуҳратини кундан-кунга оширишга ҳаракат қилди.

Баҳтиёр Ҳакимовнинг босиб ўтган ҳаёт ва меҳнат фаолияти йўлига назар ташлар эканмиз у турли даражадаги раҳбар лавозимларда ишлаган Меҳнат Қаҳрамони Раҳматилла Қамбаров, Меҳнат Қаҳрамони Ориф Афзалов, Сайфулла Сайдалиев, Юсуп Толипов,  Рустам Акбаров, Аъзам Абдувалиев, Обид Назиров, Ботир Тошҳўжаев, генерал-полковник Зокир Алматов, генерал-полковник Рустам Аҳмедов, генерал Комилжон Ғафуров,  полковник Тоҳир Маҳкамов, полковник Қобил Тошмуҳамедов ва бошқалар катта ҳурмати ҳамда эътиборига лойиқ бўлганлигини кўрамиз.

Баҳтиёр Ҳакимов шунча обрў-эътиборга лойиқ бўлганлигини мен у отаси – Ҳоким ота Азимов ва онаси – Холпошша ая  кўплаб дуоларини олганлиги, улар барча фарзандлари қатори, унга яхши тарбия берганлигининг натижаси деб биламан.

Мен Баҳтиёрнинг оталари раҳматли Ҳоким отани яхши билар эдим. Ота деярли эллик йил раҳбарлик қилган Тошкент тумани Охунбобоев колхозидаги 8-бригада обод, чиройли масканга айланди. Самарали ва фидокорона меҳнат қилган Ҳоким отанинг меҳнатлари ҳукумат томонидан кўп марта муносиб тақдирланган, у киши бир неча бор туман ва вилоят халқ депутатлари Кенгашларига депутат қилиб сайланган.

Дўстимиз Баҳтиёр тўғрисида шуларни ёзар эканман, “Отасининг, эл-юрт дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди” дегим келади. Дўстимиз Бахтиёр Ҳоким ўғли ва унинг барча ўтганларини Оллоҳ ўз раҳматига олсин!

Носир Тоиров, сиёсатшунос

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×