36.8 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Ички ишлар вазирлиги тузилмасида жиддий ўзгаришлар амалга оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг тегишли фармони билан вазирлик тузилмасида қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.   

Жумладан, фармонга кўра, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммолар бевосита жойларнинг ўзида ҳал этилади.

Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади. Дастлаб маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари Тошкент шаҳрида намунавий тарзда ташкил этилади.

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 2021 йил 1 июнгача профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш имконини берувчи “Smart маҳалла” ахборот дастури ишга туширилади. Мазкур ахборот дастури 2021 йил якунигача республиканинг бошқа ҳудудларида ишга туширилади.

Ички ишлар вазирлиги тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

– Жиноят қидирув бош бошқармаси, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармасини ўз ичига оладиган Тезкор-қидирув департаменти;

– Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Пробация хизматини ўз ичига оладиган Жамоат хавфсизлиги департаменти;

– Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасини ўз ичига оладиган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти;

– Кадрлар бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси, касбий тайёргарлик бошқармасини ўз ичига оладиган Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти;

– Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази (Бош прокуратуранинг Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди);

– Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази.

Шунингдек, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Ҳудудий ички ишлар органларининг тузилмасида ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича, пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси (бўлими) бошлиғи лавозимлари тугатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

 Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳлар сони эълон қилинди.  Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати  маълум қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2024...

Больше похожих статей

×