Аввалроқ, Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Дастлаб Москва – Тошкент йўналишида битта мунтазам рейс бўлади.
Мазкур рейсдан Россияга кириш бўйича РФ ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги фармойишида назарда тутилган чекловни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган ўзбекистонлик ва хорижликлар фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг консуллик бўлими хабар берди.
Авиаташувчилар ва рейслар амалга ошириладиган саналар ҳақида икки мамлакат ўртасида келишувга эришилганидан кейин маълум қилинади.
«Тошкент – Москва йўналишида амалга ошириладиган қолган рейслар чартер бўлиб қолади. Юқорида айтиб ўтилган фармойишга кўра, Россияга кириш учун чипта харид қилишда асос бўлиши шарт», – дея қайд этилган хабарда.