7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Босқинчи тўдалар хамюртларимизни, Афғонистон ва Сурияга ёллашга қарши туриш лозим?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Дастлаб барчага, SARS-Cov-2 оқибатида юзага келган пандемия туфайли халқаро террорчи ташкилотларнинг фаолияти таназзулга учрагандек туюлди. Дунёнинг аксарият мамлакатларида карантин чоралари ва турли чекловларнинг жорий этилиши, халқаро ҳаво йўллари ва бошқа транспорт қатновларининг тўхтатилиши сабабли террорчи гуруҳларга ёлланганларни ҳарбий тўқнашувлар юз бераётган ҳудудларга, биринчи навбатда Сурия, Ироқ, Афғонистонга жўнатиш логистикасига чек қўйилди. Бироқ, афсуски, экстремизм, радикаллашув ғояларининг тарғиботи, ёт ғояларнинг, биринчи навбатда, ёшлар орасида тарқалиши тобора кучайиб бормоқда.

Халқаро террорчи ташкилотлар (ХТТ) ва радикал экстремистик ташкилотларнинг (РЭТ) жангариларни ёллаш марказлари ўз ишларини давом эттирганча, уни биринчи навбатда ижтимоий тармоқлар орқали фаол олиб бормоқдалар. Афсуски, жанг кетаётган ҳудудларда босқинчиларнинг этник тўдаларига ёлловчи жамоатларда ўзбек вакиллари кўпайиб бормоқда.

Yotube, ZOOM, Telegram, Instagram, Facebook  ижтимоий тармоқларида экстремистлар, радикаллар, террорчилар саҳифаларининг блокланишига қарамай, улар итоатсизликка, ҳокимиятни ўзгартиришга, қонунлар ва дунёвий ҳаёт тартиб-қоидаларини инкор этишга даъват қилишда, ёш йигитларда ўзини ҳимоя қилиш инстинктини тог томири билан суғуриб ташлашга қаратилган зарарли ахборотларни интернет орқали тинимсиз тарқатишда давом этмоқда.

Ушбу ахборотларнинг барчаси, айниқса, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан заиф бўлган ёшларнинг онгу шурига ўта салбий таъсир этмоқда. Ёшлар дуч келаётган адолатсизликларнинг аксарият кўринишлари уларни нотўғри қарор қабул қилишга ундашга, яъни ҳижрат қилиш ва ватанидан олис ўлкаларда юз бераётган жиҳод ҳаракатларига қўшилишга сабаб бўлмоқда.

Бугун Сурия, Туркия, Украина ва Шимолий Европадан туриб Интернет орқали ўзбек тилида тарқатилаётган ахборотлар кўлами ҳақида сўз юритиш ва Ислом динини радикал ва экстремистик жиҳатдан талқин қилувчи мафкурачиларини номма-ном санаб ўтишнинг хожати бўлмаса керак.

Бунинг ўрнига, сизларга ХХТ ва РЭТ ташкилотлари сафига ёлловчилар “тўрига” тушиб қолган ва уларнинг онг-шуурига сингдирилган аллақандай уйдирма ва пуч ғоялар учун жони фидо қилишга тайёр бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида гапириб бераман.

Европа мамлакатларида

Ўтган ойда БМТ Бош котибининг ўринбосари ва мазкур ташкилотнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Воронков Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида шундай дейди: “… бугун Европада Марказий Осиёдан келган одамларни бирлаштирувчи террорчилик тармоқлар мавжуд. Шимолий Европа минтақасида уюшган жиноятчиликни ташкил этиш ва терроризмни молиялаштириш билан шуғулланадиган бир гуруҳ этник ўзбеклар аниқланди”.

Бу ахборотдан ажабланишнинг хожати бўлмаса керак. Зеро, Шимолий Европа азалдан Ўзбекистондан келган муҳожирлар террорчилик ҳаракатлари тайёрланаётган минтақага айланиб улгурган. Бунга мисол сифатида Швеция давлатини келтириш мумкин. Ўзбекистон мамлакати Шимолий Европанинг мазкур давлатида анчадан бери яхши таниш. Минг афсуслар бўлсинким, шведлар мамлакатимизни Швеция давлати тарихидаги энг қонли террорчилик ҳаракатини содир этган Раҳмат Оқилов номи билан эсга олишади.

Бундан ташқари, шведлар ўтган йилнинг 8 мартида ИШИДни молиялаштиришда ва унга бошпана берган мамлакатда террорчилик ҳаракатларини содир этишни тайёрлашда айбланган Ўзбекистон фуқароси Фарҳод Тошмуҳамедовга чиқарилган ҳукм ҳақида ҳам билишади.

Швеция толерант мамлакат – у ўз ватанида сиёсий, диний ва бошқа сабабларга кўра таъқиб қилинган қочқинларни қабул қилиб келмоқда. Швецияда 2005 йили Андижонда бўлиб ўтган воқеалардан сўнг қочиб кетган акромийлардан иборат ўзбекларнинг, нисбатан, катта жамоаси ўрнашиб олган.

2000 йилларнинг ўрталарида ўзбек жамоасининг радикаллашган аъзолари Швецияда яширин хужраларини ярата бошладилар. Мазкур хужраларда ўзларини “имом” деб эълон қилган кимсалар ёш йигитларга муқаддас Қуръон каломини радикал талқин қилиш орқали ўргатишади ва алалоқибат, ушбу “мадрасалар”ни битирган ёшлар кейинчалик ИШИД ёки ал-Нусра террорчилик гуруҳлари сафига қўшилишади.

Мутахассислар Швециядаги ўзбеклар жамоасининг айрим қисмида ҳолат ўта мураккаб экани ҳақида бир неча бор таъкидлаб ўтганлар.

Шу сабабли, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармасининг Шимолий Европада ўзбекистонлик экстремистларнинг фаолллиги ҳақидаги ахборотидан унчалик ажабланмаса ҳам бўлади. Масалан, ўзбекистонлик муҳожирлар айнан Швецияда ўзларини эркин ҳис қилган ҳолда бутун дунёда ягона халифалик давлатини  яратишга даъват этиб келмоқда.

Шундай даъватчилардан бири, шубҳасиз, Швецияда ўз қўнимгоҳини топган Наманган вилоятидан келган Исмоил Нурматов (лақаби – “Ислом Абу Ҳалил”) бўлади.

У, айниқса, мазкур мамлакатда яшовчи ўзбеклар жамоасининг аъзолари орасидан “мижозларни” радикал экстремистик ташкилотлар сафига фаол ёлловчи шахс ҳисобланади. Шу билан бирга унинг “мижозлари” орасида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россиядан келганлар ҳам бор. Унинг “пешвоси” – “Ҳизбут-Таҳрир” амири Ато ибн Халил Абу Рушдий ўзининг Швециядаги гумаштаси – Исмоил Нурматовдан жуда мамнун. И. Нурматов ҳисобида ушбу ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлардан ташкил топган бир неча гуруҳлар бор. И. Нурматов томонидан моҳирлик билан бошқарилаётган ушбу гуруҳлар ҳозирда сиёсий Исломга муқобил сиёсий-ижтимоий тузум йўқлигини исботлашга ҳаракат қилган ҳолда, кишиларни террорчи ташкилотларига ёллаш соҳасида ўта фаол ҳаракатлар олиб бормоқда.

И.Нурматов ва унинг шогирдлари томонидан онги бузилган ўзбекистонликларнинг Яқин Шарқ мамлакатларида “соф” исломни ўрнатиш учун курашда иштирок этишга ёки уларга бошпана берган ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаган юртда террорчилик ҳаракатларини содир этишга тайёрланиши ажабланарли эмас.

Агар И.Нурматовнинг фаол шогирдлари ҳақида ёзмоқчи бўлсангиз, аввало Мубин Алимов ва тожикистонлик аллақандай кимса – Акмални мисол келтиришингиз лозим бўлади.

Бу икки ҳизбут-таҳрирчи Швецияда яшайдиган ўрта осиёликларнинг фарзандлари онгига радикализм ва экстремизм ғояларини сингдириш учун яширин хужраларни ташкил этганларини қайд этиш лозим.

И. Нурматовнинг издошлари оммавий митинглар, намойишлар, норозилик акциялари, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этишда фаоллик кўрсатиб, уларда Марказий Осиёдаги дунёвий тузумни теократик тузумга ўзгартириш усулларини муҳокама қилиб келмоқдалар. Таажжубки, И. Нурматов ва унинг жамоаси “мижозларни” террорчилар сафига ёллаш учун катта молиявий имкониятларга ҳам эгадир …

Данияда

Ушбу мамлакатда Ўзбекистонда туғилиб-ўсган, ИШИД аъзоси, ҳозирда Дания фуқароси бўлган Иброҳим Аспаров (лақаби – “Иброҳим Даниёлий”), янги ватанида, яъни Данияда ўзини Швециядаги И.Нурматовникидан кам даражада эмин-эркин ҳис этмайди.

Туркия прокуратурасининг маълумотларига кўра, Иброҳим Аспаров янги йил кечасида Истанбулдаги “Reina” тунги клубида террорчилик ҳаракати содир этишда айбланаётган А.Машарипов  ва  бошқаларнинг “ҳамтовоғи” экани билан “донг” таратган.

Ҳозирда Аспаров Интернет тармоғи орқали зўравон экстремизм ғояларини кенг тарғиб қилиш баробарида, ўзбек тилида сўзлашувчи ёшлар аудиториясини радикализмга ва жамият қонунларига итоат этмасликка даъват этиб келмоқда.

Россияда

Узоқ Шарқ округи ҳарбий суди томонидан 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Моҳигул Примова террорчилик ҳаракатларини содир этганлиги учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Москва шаҳрининг Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди 24 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ш.Шамсиддиновни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддасининг 2-қисмида (“Интернет” ахборот-телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда террорчилк фаолияти, терроризмни очиқчасига оқлаш ва тарғиб қилиш) назарда тутилган жиноят содир этганликда айблаб, қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шу йилнинг июль ойида Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари россиялик чегарачилар билан биргаликда Калининград шаҳрида Марказий Осиё минтақасининг тўрт нафар фуқаросини “Катабатул таҳид ва жиҳод” халқаро террорчилик ташкилотига одам ёллашда айблаб, ҳибсга олди.

Бу Россияда аниқланган ХХТ ва РЭТ ташкилотлари гуруҳлари ҳақидаги хабарларнинг оз қисми холос.

Қайд этиш лозимки,  у ёки бу сабабларга кўра, этник террорчилик ташкилотлари ёки экстремистик гуруҳлари аъзоларининг аксарияти айнан Россия ҳудудида ёлланган.

Ўзбекистонда

Бу йил мужоҳид бўлиб улгурмаган уч тошкенлик йигит билан бўлиб ўтган воқеа халқаро террорчилик ва дини эстремистик ташкилотларига ёшларни ёллаш ишлари тобора кучайиб бораётганидан далолат беради.

“Учтепа” ва “Тиббиётчилар шаҳарчаси”даги  жамоатларнинг ёшларни “жиҳодчи”лар сафига ёллаш режалари, қолаверса,  уларни фаол радикаллаштириш ва террорчилик ҳаракатларида иштирок этиш учун бирлаштиришга қаратилган бошқа уринишлари барбод  бўлди.

Тошкентдаги яна бир “Қўйлиқ” жамоатининг жиноий фаолиятига доир олиб борилган тергов ишларидан сўнг судьялар саккиз нафар йигитга ҳукум чиқаргани  ҳақида ҳам бир неча сўз айтиш лозим.

Жамоат раҳбари А.Қосимов террорчлик соҳасига эндигина кириб келган кисмалардан эмас, у илгари ҳам Ўзбекистонда тақиқланган радикал экстремистик гуруҳда қатнашгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Афсуски,  у қилмишидан пушаймон бўлмай, етти нафар ёш йигитларни тақиқланган экстремистик фаолиятга жалб этгани учун ўн бир ярим йилга қамоқ жазосига маҳкум этилди. А.Қосимовнинг “тузоғига илинган” ва диний-экстремистик фаолиятда иштирок этганлар, яъни: У.Муртазоев — 10,5 йилга, Б.Турсунов — 7,5 йилга, Ш.Зокиров ва А. Абдусаматов — 7 йилга, Б. Жоҳонов ва Ж.Аҳмедов — 5 йилга, А. Абдураҳмонзода — 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ачинарлиси шуки, мазкур навқирон йигитлар бирор бир касб-кор билан шуғулланиши, оила қуриши, оталик бахтига сазовор бўлиши ўрнига, энди ташқи дунёдан, ўз яқинлари ва ёру дўстларидан ажралган ҳолда яшашга мажбурдирлар. Таассуфки, энди улар оила бағрида яшаш бахтидан мосуво бўлиб, ҳаётининг энг лазиз дамларини панжара ортида ўтказадилар.

Мамлакатда радикал эстремист ташкилотлар аъзолари фаолиятини зарарсизлантириш ҳолатлари шуни кўрсатадики, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Афғонистон ёки Сурияда ўзбекистонлик фуқароларни босқинчи тўдалар сафига жалб қилишнинг олдини олиш учун барча зарур имкониятларни ишга солмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, экстремизм ғояларининг тарқалиши ва ёшлар радикаллашувининг олдини олиш ишларини талаб даражасига олиб чиқишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш – ўта сермашаққат иш.

Экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ишлари ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва ушбу муаммони бартараф этишга бефарқ бўлмаган барча фуқароларнинг, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, фаол иштирокисиз самарали бўлмайди.

Шундагина мамлакат келажаги порлоқ бўлиши, оилаларда эса, тинчлик ва меҳр-оқибат, жамиятда адолат ҳукум суриши мумкин бўлади.

Виктор Михайлов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×