11 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Самарқанд куни бу йил қандай нишонланди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу йил Самарқанд куни ҳар сафаргига қараганда катта тантана билан байрам қилинади, кўплаб янги, аҳоли учун зарур объектлар ишга туширилди.

Анъана бўйича 18 октябрь Самарқанд куни нишонланди. Бундан 24 йил аввал, 1996 йили айнан шу куни кўҳна кентга Амир Темур ордени топширилган эди. Шундан кейин ҳар йили шаҳар куни сифатида байрам қилинади.  

Дастлаб шаҳар жамоатчилиги вакиллари Амир Темур мақбарасида тўпландилар. Бу ерда Қуръони каримдан суралар тиловат қилинди. Шундан сўнг Соҳибқирон ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Кун давомида қатор объектларнинг очилиш маросими ўтказилди. Жумладан, маҳаллий ва хитойлик тадбиркорлар иштирокида “Баҳор” савдо маркази (ГУМ) қайтадан реконструкция қилиниб, замонавий «MAKON MALL» савдо комплекси барпо этилди.

Самарқандда маҳаллий ва хитойлик тадбиркорлар иштирокида “Баҳор” савдо маркази қайтадан реконструкция қилинди. Унинг ўрнида чиройли ва замонавий «MAKON MALL» савдо комплекси барпо этилди. Лойиҳа қиймати 7,0 млн. АҚШ доллар бўлиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2,0 млн. АҚШ долларни ташкил қилди. Мажмуада 100га яқин савдо дўконлари ишга туширилади ва кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилади.

Шу куни Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Бино давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган ва уни жиҳозлашда энг сўнгги ахборот технологияларидан фойдаланилган. Марказда мижозларга кенг ва ёруғ залда, қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Электрон навбат тизими 18 та мониторда акс этиб туради, 36 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

Шунингдек, марказга ташриф буюрувчи мурожаатчиларнинг фарзандлари учун болалар майдончаси ҳам ташкил этилган. Шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, адвокатура, нотариус ва суғурта бўлими, банк кассаси, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ҳамда фуқаролик паспортини бериш бўйича шаҳар ички ишлар бўлими ходими хонаси ҳам мавжуд.

Шаҳарни Кимёгарлар қўрғони билан боғловчи Нарпай кўчасининг рамзий очилиш маросими бўлиб ўтди. Янгича қиёфа акс этган кўча қайтадан тўла таъмирланди.

Яна бир объект Самарқанд тумани ҳудудида жойлашган “Кўксарой автомолл” бўлди.  Унинг умумий майдони 69,88 гектар бўлиб, шундан 4 гектарида савдо комплекси барпо этилиши режалаштирилган. Қолганида турли хилдаги замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этилади. Бу ишларга 100 млн. АҚШ доллари сарфлаш мўлжалланган.

Кенг қамровли қайта таъмирлаш ишларидан сўнг шаҳарнинг энг серқатнов йўлларидан бири бўган Афросиёб кўчаси фойдаланишга топширилди. Кўчанинг умумий узунлиги 1654 метрни ташкил этиб, унга 29200 тонна асфальт,  3108 метр лоток ётқизилди, 3108 метр пиёдалар йўлаги қурилди, 110 дона ёритиш чироқлари ўрнатилди. Кўчада канализация тизими мавжуд эмасди. Қайта таъмирлашдан сўнг бу ерда талабларга мос тарзда канализация тизими ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилди. Асфальт ётқизиш ишларни юқори сифатда “Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси амага оширди.

Байрам муносабати билан ишга туширилган объектлардан яна бири Самарқанд шаҳрини Жомбой ва Оқдарё туманлари билан боғлайдиган замонавий кўприк бўлди. »Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси’ томонидан 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган кўприкнинг узунлиги 90 метр, эни 7,5 метр бўлиб, у 100 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга. Кўприкка тунги ёритиш чироқлари учун 15 та устун ҳам ўрнатилди. Шунингдек, кўприк иллюминацион чироқлар билан ҳам безатилган.

Байрам муносабати билан қатор кўнгилочар тадбирлар ўтказилди, махсус жиҳозланган майдончаларда концерт дастурлари намойиш этилди. Элимиз ардоқлаган Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Насиба Абдуллаеванинг чиқишлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва «Овози Самарқанд» газетаси ҳамкорлигида шаҳар куни муносабати билан «Самарқанд-шоирлар мадҳида» номли шеърият танлови ташкил этилди. Унда вилоят ижодкорлари, уюшма аъзолари, ёшлар фаол қатнашиб,  Она-Ватан, Самарқанд шаҳри,  ободончилик, бунёдкорлик, халқлар дўстлиги мавзуида ёзилган шеърларидан ўқиб беришди. Танлов иштирокчилари ва  ғолибларига  ташкилотчилар томонидан  янги нашр этилган бадиий китоблар жамланмаси, Хоразм вилоятига саёҳатга йўлланмалар,  «Фахрий Ёрлиқ»лар тантанали равишда топширилди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×