АҚШ ҳукуматинингY-12 уранни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди
АҚШнинг Теннесси штати Оак Ридж шаҳридаги ҳукуматга қарашлиY-12 уранни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Knox news газетаси Ядро хавфсизлиги миллий бошқармасига таяниб ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, ёнғин маҳаллийлаштирилган. Расмийларнинг айтишича, радиоактив моддалар тарқалмаган.
Қайд этилишича, бир неча юз нафар ходим обектдан эвакуатсия қилиниши керак эди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
21-феврал куни Огая штати Бедфорд шаҳрида пўлат заводида портлаш ва ёнғин содир бўлди. АҚШнинг Огая штатидаги пўлат заводида юз берган портлашда жароҳатланганлар сони 13 кишига етди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.