Коррупция

Сурхондарё ва Наманган вилоятида коррупция гумони билан мансабдорлар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг икки ҳудудида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди. Сурхондарё вилоятида Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у Шеробод туманида яшовчи фуқарога полиз экинларини етиштириш учун ҳокимият...

Коррупцияга қарши курашда “профилактика + рақамлаштириш” модели ПФ-270-сон фармонига асосланган моҳияти

2025-йил 30-декабрда қабул қилинган ПФ-270-сон Президент фармони Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган ҳужжатдир. Фармоннинг кириш қисмидаёқ вазифа аниқ қўйилади: коррупцияга қарши давлат сиёсатини изчил давом эттириш, халқаро...

2025 йилда Ўзбекистонда коррупция учун 12 нафар ҳоким жазоланди

2025 йилда Ўзбекистонда 5222 та коррупциявий жиноят аниқланган бўлиб, бу 2024 йилга (5716 та) нисбатан 8,6 фоизга кам. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурханов матбуот анжуманида маълум қилди. Коррупция ҳолатлари энг кўп соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб...

Сурхондарё вилоятида экология бўйича туман бўлими раҳбари пора олгани учун қўлга олинди

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати бўйича тузилган далолатномада етказилган зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган. Пора...

Андижон вилоятида инспектор пул талаб қилганлик учун қўлга олинди

Андижон вилояти Балиқчи туманининг фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори пора талаб қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди. Идора маълумотларига кўра, мансабдор шахс гўё мавжуд таниш-билишларига таяниб, фуқаронинг қариндошини тегишли тузилмага ишга жойлаштириб беришни ваъда...

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...