8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Велоспортчимиз Сербиядаги турнирда иккинчи бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

3-4 июнь кунлари Сербия пойтахтида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Belgrade Grand Prix woman tour” мусобақаси бўлиб ўтди.

Икки босқичдан иборат турнир “2.2 — Stages — Class 2” таснифидан ўрин олиб, унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Мусобақанинг иккинчи кун пойгаси ҳамюртларимиз учун омадли ўтди. Унда “Tashkent City Women Professional Cycling Team” клуби аъзоси Нафосат Козиева иккинчи ўринни қўлга киритди. Аҳамиятлиси, 80 км масофага кечган пойгада 4 нафар спортчи финишда бир хил натижа (2 соат, 5 дақиқа, 49 сония) кўрсатди. 

Кучли тўртлик қуйидагича кўриниш олди:

1. Моника Брзезна (Польша)
2. Нафосат Козиева (Ўзбекистон)
3. Алина Богдан (Украина)
4. Шаҳноза Абдуллаева (Ўзбекистон)

Мусобақа якунида 3 нафар ҳамюртимиз София Каримова (6), Янина Кускова (8), Маргарита Мисюрина (10) кучли ўнликдан жой олиб, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун рейтинг очколарини жамғаришди. 

Регламентга мувофиқ, ҳар икки босқичда кучли бешликдан жой олган атлетлар ҳам ўз ҳисобларини қимматли очколар билан бойитиб олишди. Яна бир аҳамиятли томони, София Каримова 23 ёшгача бўлган спортчилар орасида умумий ҳисобда учинчи натижани қайд этди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×