Бугун, 3 июнь куни Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича «Norway Chess» турнирининг классик йўналишдаги баҳслари 4-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов озарбайжонлик Шаҳриёр Мамедяровга қарши қора доналарда ҳаракатланади.
Ортда қолган 3-тур сарҳисобига кўра, Нодирбек 4 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда. Мамедяров эса 2,5 очко жамғариб, турнирнинг 9-поғонасидан жой олган.
Шунингдек, 4-турда Гукеш (Ҳиндистон) – Магнус Карлсен (Норвегия), Аниш Гири (Нидерландия) – Хикару Накамура (АҚШ), Арян Тари (Норвегия) – Уэсли Со (АҚШ), Алиризо Фируджа (Франция) – Фабиано Каруана (АҚШ) учрашувлари бўлиб ўтади.