Унда Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумий ҳисобда 9 та медалга сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи ўринни эгаллаб, тарихий натижа қайд этишди.
Юртимиз шарафини бухоролик боксчилар ҳам муносиб ҳимоя қилиб, якунда А.Халоков– олтин медални, С.Жафаров эса кумуш медални қўлга киритиб, Жаҳон чемпиони ва совриндорлари бўлди.
Шунингдек, жорий йил 17-26 январь кунлари Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам бухороликлар муносиб иштирок этишди.
Хусусан, бухоролик Б.Ҳамидов, Ф.Фозилова ва С.Бобоқулова олтин, З.Ярашева эса бронза медалини қўлга киритишди.
Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “чарм қўлқоп усталари”ни тантанали тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят секторлар раҳбарлари, спортчилар ва уларнинг мураббийлари, ота-оналар иштирок этди.
Вилоят ҳокими Б.Зарипов ва Ўзбекистон Республикаси бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими раиси М.Истамов спортчиларимизнинг мусобақаларда эришилган юқори натижаларида мураббийларнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этди ва уларга қимматбаҳо совғалар топширди.
Манба:»Bosh prakratura» расмий канали