Cоcа-Cоlа Суперлига 11-туридан ўрин олган “Турон” – ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бугун 2 очко йўқотдик. Кутилмаганда содир бўлган четлатиш ва қизил карточка учрашувга таъсир қилди. Шунга қарамасдан йигитлар вазиятни ўнглаш учун охиригача ҳаракат қилишди.
“Турон” жамоаси бугун жуда ҳам зич ҳимояланди ва шу сабаб Боаке биринчи бўлимда кўринмади. Лекин вазиятлар яратиб, комбинацион ўйнашга ҳаракат қилдик.
Комиловда бироз хаяжон сезилгандек туюлди. Қўл остимда 20 нафар футболчи бўлса, уларнинг ҳаммасидан фойдаланишимиз керак. Қилинган захира алмаштиришлари оқлади ёки йўқ демаган бўлардим. Жамоамизда ҳамма ютади, ёки ҳамма мағлуб бўлади, якка бир футболчи эмас”, – деди Қосимов.
Манба:Sports.uz