«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски 2016 йилдан бери ўзининг энг ёмон натижасини кўрсатмоқда. Кеча польшалик ҳужумчи Испания чемпионатининг 30-тури доирасидаги «Атлетико»га (1:0) қарши учрашувни ҳам голсиз тарк этди.
Шу тариқа, «Барселона» ва Польша терма жамоаларидаги сўнгги ўнта учрашувда 34 ёшли футболчи атиги битта баҳсда гол уришга эришган. У сўнгги бор 1 апрель куни «Эльче» дарвозасини ишғол қилган.
Левандовски 2016 йилнинг баҳоридан бери бундай cерияга эга эмас эди.
Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда «Барселона» либосида 38 та ўйинда майдонга тушди. Бу ўйинларда ҳужумчи 22 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, 7 та голли узатмани амалга оширган.
Манба : championat.asia