18-21 апрель кунлари Болгариянинг Хасково шаҳрида теннис бўйича ўсмирлар ўртасида J200 турнири бўлиб ўтди деб ёзмоқда Olamsport. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақанинг жуфтлик баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз — Амир Милушев италиялик Лоренцо Сьябаси билан ҳамкорликда биринчи ўринни қўлга киритди. Финал баҳсида улар Амирхамза Насридинов/Александр Василев жуфтлигини 6:2, 6:1 ҳисобида таслим этишди.
Бу Амир Милушев учун жуфтлик йўналишидаги бешинчи, умумий еттинчи титули ҳисобланади. Маълмуот учун, Милушев 4-10 июнь кунлари Парижда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги «Ролан Гаррос» турнирида иштирок этиши кутилмоқда. У айни дамда ўсмирлар ўртасидаги ITF дунё рейтингида 83-ўринни эгаллаб турибди.