Мatchroom компанияси супер ярим ўрта вазн тоифасидаги проф боксчимиз Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақибини эълон қилди. Унга кўра, Мадримов 8 апрель куни Техасда америкалик Рафаэл Игбоквега қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун 19 ёшли Игбокве фаолияти давомид 19 та жанг ўтказган ва шуларнинг 16 тасида (7 КО) ғалаба қозонган, 3 тасида (1 КО) мағлуб бўлган. Сўнгги жангини 2021 йил сентябрь ойида украиналик Серги Боҳачукка қарши ўтказиб мағлубиятга учраган.
Мадримов эса сўнгги жангини 2022 йил июль ойида франциялик Мишел Сорога қарши ўтказиб ғолиб бўлган. Эслатиб ўтазмиз, маркур оқшомда Муроджон Аҳмадалиев ўз камарларини филиппинлик Марлон Тапалесдан ҳимоя қилади. Кечанинг марказий жангида Жесси Родригес ва Кристиан Эрнандес энг енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO камари учун рингга кўтарилади.
Манба:Olamsport