1.8 C
Узбекистан
Четверг, 13 февраля, 2025

Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал экспорт бозорлари ва буюртмачилар талаби ўрганилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,300участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан go4WorldBusiness платформаси маълумотларига асосан Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал экспорт бозорлари ва буюртмачилар талаби ўрганилди.

Ўзбекистон нисбий устунликка эга бўлган маҳсулотлар (нисбий устунлик индекси 1 дан юқори) учун қуйидаги потенциал бозорлар ва етказиб бериши мумкин бўлган ҳудудлар аниқланди:

Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.

Ҳудудлар — Сурхондарё, Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари
Потенциал бозорлар — Ҳиндистон, БАА, Буюк Британия, АҚШ, Малайзия ва Сингапур

Ип-газлама, кийимлар, кимёвий тола ва тери маҳсулотлари.

Ҳудудлар — Наманган, Қашқадарё, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси
Потенциал бозорлар — Испания ва Индонезия

Ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, ун ва крахмал.

Ҳудудлар — Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри
Потенциал бозорлар — Хитой, Малайзия, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Шри Ланка

Қимматбаҳо тошлар ва металлар, рух ва мис маҳсулотлари.

Ҳудудлар — Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри
Потенциал бозорлар — АҚШ, Япония, БАА, Корея Республикаси, Таиланд, Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам

Мазкур маҳсулотлар буюртмачиларининг 73 фоизи маҳсулотни ишлаб чиқариш, суғурталаш ва етказиб бериш харажатлари сотувчининг зиммасига юклатилиш талабини қўйишган (CIF).

Харидорларнинг 61 фоизи тўлов шакли сифатида аккредитивни (LC — Letter of Credit), 16 фоизи банк орқали тўғридан-тўғри ўтказмаларни, 11 фоизи телеграфик пул ўтказмасини (TT — Telegraphic Transfer) афзал кўришади.

Изоҳ: Аккредитив халқаро савдода риск даражаси кичик бўлган энг ишончли тўлов шакли ҳисобланади.

Буюртмачиларнинг 81 фоизи учун маҳсулотни етказиб берувчи корхона қайси мамлакатдан эканлигининг аҳамияти йўқ ва ушбу бозорларга ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам кириб бориш имкониятига эга.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳудудларда транспорт ва экспорт инфратузилмасининг ушбу потенциал бозорларга чиқиш учун мослаштирилиши, экспортчи корхоналарга яқиндан консультатив ва молиявий кўмак берилиши экспорт кўламининг ошиши, самарадорликнинг яхшиланиши, инновацион фаолиятнинг жадаллашиши, аҳоли турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади.

Тадқиқотда республика ва унинг ҳудудлари учун нисбий устунлик индекси (RCA — Revealed Comparative Advantage) ҳисоблаб чиқилгач, Ўзбекистон экспорт қилишда нисбий устунликка эга бўлган маҳсулотлар ҳамда уларни экспорт қилиши мумкин бўлган вилоятлар аниқланди. Таҳлилларда www.go4worldbusiness.com веб-саҳифасидан 2024-йилнинг октябрь-декабрь ойлари учун веб-скрепинг (web-scraping) орқали тўпланган 16 340 та буюртмачининг маълумотлари ҳамда Статистика агентлиги маълумотларидан фойдаланилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент ва Навоий вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди

Тошкент ҳамда Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг...

Больше похожих статей

×