22.2 C
Узбекистан
Четверг, 9 мая, 2024

Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил якунларига кўра, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошган ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилган.

МҲТИ экспертларининг таҳлилича, саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022 йилдагига нисбатан 0,8 фоизга юқори бўлди. ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 26,1 фоизни ташкил этди ва қўшилган қиймат ҳажми бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Бунда саноат соҳасидаги ўсишнинг асосий драйвери бўлган ишлаб чиқариш саноати таркибий ўзгаришларнинг энг яхши суръатини намойиш этди.

Мазкур тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш 6,7 фоиз ошди. Умуман, саноат бўйича ўртача ўсиш индексидан 0,7 фоиз юқори бўлди. Бу эса тармоқнинг саноат таркибидаги улушини 84,4 фоизгача ошириш имконини берди.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсишнинг ярмидан ортиғи (53,4 фоиз) машинасозлик маҳсулотлари (107,4 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечаклар (107,2 фоиз), салқин ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (105,9 фоиз)ни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобига таъминланди.

Ҳудудлар рейтингида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмида истеъмол товарларининг энг катта улуши Андижон вилояти, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида қайд этилди. Бошқа ҳудудларда истеъмол товарларини ишлаб чақаришда катта захиралар сақланиб қолмоқда, дейилади МҲТИ таҳлилида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлашни йилнинг асосий оммавий тадбири билан бошламоқда

2024 йилда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Европа куни доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди....

Больше похожих статей

×