1.1 C
Узбекистан
Суббота, 21 декабря, 2024

Давлат бюджети: 2024 йилда даромадлар ва харажатлар прогнози қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,140участниковПодписаться
- Advertisement -
2024 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 5,6-5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда. Унда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6 фоиз, қурилиш ишлари – 6,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4 фоиз ва бозор хизматлари – 14,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бу Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида қайд этилди.  

Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ҳамда 2024 йилги Бюджетнома сенаторлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар иштрокида муҳокама этилди.  

Қонунда консолидациялашган бюджет тақчиллигини 2024 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз, 2025-2026 йилларда эса ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик кўзда тутилмоқда. Ўрта муддатда асосий солиқ ставкаларини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш, солиқ ва бюджет сиёсатини босқичма-босқич Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига уйғунлаштириш, бюджет очиқлигини таъминлаш ҳамда бюджетни шакллантиришда фуқаролар иштирокини янада ошириш, “Яшил бюджетлаштириш” тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш ҳам назарда тутилган.  

Қонунда асосан “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва Барқарор ривожланиш миллий мақсадларида назарда тутилган устувор йўналишлар ва вазифаларга эришиш инобатга олинган.  

2024 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 375 триллион сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 триллион сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди.  

Давлат бюджети даромадлари 270,4 триллион сўм, харажатлари эса Давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 312,9 триллион сўм.  

Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 55,2 триллион сўм ва 85,8 триллион сўм миқдорида режалаштирилмоқда.  

Кейинги йилда ҳам бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолиниб, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий тадбирлар учун жами Давлат бюджети харажатларининг 50 фоизи ёки 151,6 триллион сўм йўналтирилади.  

Қонун юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларининг ахбороти эшитилди. Сенаторлар, экспертлар ҳамда маҳаллий кенгашларнинг доимий комиссиялари томонидан мазкур масала қизғин муҳокама қилиниб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×