0.6 C
Узбекистан
Среда, 21 февраля, 2024

Ўзбекистондаги тижорат банклари млрдлаб жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,100участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилда тижорат банкларида 19 та ва микромолия ташкилотларида 9 та тематик инспекциялар ўтказилган.

Текширувлар давомида қарийб 39 мингта мижознинг жами 37 трлн сўмлик кредитлари ёки ушбу банклар жами кредит портфелининг 58 фоизи қамраб олинган.

Текшириш натижалари асосида капитал ва ликвидлилик меъёрлари тўғрисидаги маълумотларни ҳаққоний акс эттирмаган банкларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган. Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузган банкларга нисбатан айрим операцияларини тўхтатиш, жарима санкциялари ва бошқа таъсирчан чоралар қўлланилган.

Жумладан, банк қонунчилиги талабларини бузганлиги учун 26 та банкка нисбатан 56 та ҳолат бўйича жами 3,8 млрд сўм миқдорида жарималар ундирилди.

Банк қонунчилигида белгиланган талабларни бажармаганлиги учун Hi-Tech Bank ва “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкларининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинди ва банк омонатчиларининг маблағларини тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

“Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки омонатчилари маблағларини 251 млрд сўми Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди.

Геосиёсий кескинлашувлар натижасида иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни иқтисодиётга салбий таъсирларини минималлаштириш, комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш борасида ҳам тегишли ишлар амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон элчиси Қувайт ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинлаган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳёга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Қувайт ташқи сиёсат...

Больше похожих статей

×