- Advertisement -
Ўзбекистондаги супермаркетларда янги ўрикнинг бир килограмми нархи 35 минг сўм атрофида. Бу апрель ойининг иккинчи ўн кунлиги бошидагига нисбатан қарийб уч баравар кам, дея хабар беради EasyFruit портали.
Аввалроқ, супермаркетларда ўрикнинг янги ҳосилини сотиш 11 апрелга тўғри келган эди. Бир килограмм мева учун харидорларга 110 000 сўмдан 120 000 сўмгача тўлаш таклиф қилинган.
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг апрель ойи ўрталарида мамлакат супермаркетлари пештахталарида янги ўриклар пайдо бўлган эди. Ушбу маҳсулотнинг чакана нархлари килограмми учун 200 000 сўмдан 223 000 сўмгача бўлган.