- Advertisement -
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 %га ошган. 2023 йилнинг март ойида 1291 та янги қурилиш корхоналари ташкил этилган. Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми, яъни 7017 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 20 % Тошкент шаҳрида жойлашган.