Узоқ вақт пандемия туфайли Хитой билан иккитомонлама савдо алоқалари сустлашиши кузатилди. Айни фурсатда мамлакат очиқ ва ҳамкорликка тайер. Хозирги вақтда Ўзбекистоннинг ишчи гуруҳи таркибида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг раис ўринбосари Мухаммаджон Джуманиязов уюшма вакиллари билан 20-22 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасига ташрифини амалга оширмоқда.
Ташриф Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, логистика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришга, ҳамда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда, Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ўртасида В2В учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Айни дамда, делегация “Ўзбекистон ҳудудлари ва Шинжон-Уйғур автоном райони” ўртасида иқтисодий, савдо ва инвестицион ҳамкорлик иқтиқболлари” мавзусида Форум иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг энг йирик тўқимачилик бозори бўлган Хитой бозорига кириш ва ишончли манбааларда ўз корхонангиз ҳақида маълумот тақдим этиш учун China Daily газетасида мақола бериш имконияти мавжуд. Ушбу имкониятдан самарали фойдаланинг.