8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Forbes дунёдаги энг бой аёллар рейтингини эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Forbes журнали дунёнинг энг миллиардер аёллари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар ҳам рўйхатдан миллиардерларнинг собиқ хотинлари ва меросхўрлари юқори ўринларни банд қилди.

Маълум қилинишича, кетма-кет учинчи йил «L’Oréal» косметика империяси асосчисининг набираси Франсуаза Беттенкур-Меерс биринчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 80,5 млрд. долларни ташкил этди.

Иккинчи ўринни 59 млрд доллар билан тадбиркор Девид Кохнинг беваси Юлия Кох ва унинг фарзандлари банд этди. 2022 йилда улар рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олганди.

Кучли учликни «Валмарт» бренди асосчиси Элис Уолтоннинг қизи якунлаб берди. Forbes унинг бойлигини 56,7 млрд. долларга баҳолаган. У ўтган йили иккинчи ўринда эди.

Янгиланган рўйхатдан тўртинчи ўринни «Марс» шоколадлари асосчиси Жаклин Марс эгаллади, унинг бойлиги 38.3 млрд. долларга тенг дея баҳоланди.

Кучли бешликни қимор ўйинлари магнати Шелдон Аделсоннинг беваси Мириам Аделсон $35 млрд билан якунлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×